Ads

"Милан" клубининг собиқ президенти Сильвио Берлускони Италиянинг бошқа бир жамоаси - "Монца"ни сотиб олади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра машҳур сиёсатчи С Серияда тўп сураётган ушбу жамоанинг тўлиқ 100% акцияларини сотиб олмоқчи. Бу эса унга тахминан 3 миллион еврога тушади.

Агар Берлускони “Монца”ни сотиб олса ўзининг “Милан”даги эски таниши Адриано Галлианини ҳам бу ерга жалб этади. У Галлианига клубнинг ижрочи директори лавозимини бермоқчи.