“Милан”нинг сотилиши февралга қолдирилди

Сильвио Берлускони жамоаси “Милан”ни хитойлик бизнесменларга сотиш режаси кейинроққа қолдирилди. Бунга сабаб хитойликлар керакли суммани мамлакатдан олиб чиқиб кетишлари учун зарур ҳужжатга эга эмаслиги айтилмоқда.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, келишув февраль ойида амалга оширилиши кутилмоқда. Аммо, 13 декабрь куни хитойлик ҳаридорлар яхши ният белгиси сифатида 100 миллион евро миқдоридаги суммани ўтказади. Бу маблағни “россонерилар” қишки трансфер даврида сарфлашлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!