Миллатлар Лигаси. Испания - Швейцария: Матнли трансляция

УЕФА Миллатлар Лигаси 3-туридан ўрин олган Испания - Швейцария учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпни ҳам Де Хеа ушлаб олди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Шакирининг жарима майдонига узатган тўпини Де Хеа хотиржамлик билан ушлаб олди. Унга нисбатан фол ҳам ишлатилди.

  • 88'

    Ферран Торрес ўз ўрнини Родрига бўшатиб беряпти.

  • 86'

    Видмер ва Фройлер ўрнига Гавранович ва Фернандеш майдонга туширилди.

  • 84'

    Испания тўпни Швейцарияга топширди. Энрике ҳимояда мустаҳкамликни таъминлашни мақсад қиляпти, шекилли.

  • 81'

    Морено рақиб хатосидан фойдаланиб кета олмади. Зарба оёққа мослашмади.

  • 81'

    Цубер Бенито ўрнига майдонга тушди.

  • 80'

    Бурчакдан меҳмонлар узатган тўпни майдон эгалари жарима майдони ташқарисига тепиб юборди.

  • 76'

    Испанлар яна жарима майдони атрофида ўз имкониятини изламоқда.

  • 74'

    Фройлер ҳакам ҳуштагидан сўнг, тўпни тепиб юборгани учун огоҳлантирилди.

  • 74'

    Испанларнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 73'

    Оярсабаль ўз ўрнини Моренога бўшатиб берди.

  • 73'

    Траоренинг узатмасини Родригес жарима майдони ичига қўйиб юбормади.

  • 72'

    Ферран Торрес ўнг қанотдан юриш амалга оширди. У бироз вазиятни чўзиб юборди ва ўткир бурчакка тақалиб қолди. Натижада, узатмаси ўхшамади.

  • 70'

    Сеферович майдондалиги мана у офсайдда қолиб кетгач, маълум бўлди.

  • 68'

    Испанларнинг кетма-кет 3 та бурчак зарбаси наф келтирмади.

  • 67'

    Бурчакдан узатилган тўпга Рамос қийинчилик билан зарба йўллашга эришди. Ҳимоячилар уни зарарсизлантира олдилар.

  • 66'

    Швейцария сўнгги дақиқаларга куч сақлаяпти, чоғи. Ҳужумда Испания.

  • 64'

    Мерино майдон марказида ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 63'

    Траоренинг қанотдан ёриб киришига сўнгги паллада ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 61'

    Оярсабаль тўпни қабул қилишда бироз кучлироқ унга тегиниб юборди. Соммер вазиятни осонликча бартараф этди.

  • 60'

    Соу ва Меҳмеди ўрнини Шакири ҳамда Варгасга бўшатиб бермоқда.

  • 60'

    Бурчакдан узатилган тўпга Мерино ноаниқ зарба йўллади.

  • 59'

    Траоре узатган тўпга Оярсабаль зарба бера олмади. Тўп бироз баланддан ўтиб кетди.

  • 57'

    Ольмо, Фати ўрнига Каналес ва Траоре майдонга ташланди.

  • 56'

    Оярсабаль майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 55'

    "Қизиллар" ҳимояда хушёрликни оширишди. Ҳужумлар бироз камайди.

  • 53'

    Меҳмедининг кучсиз зарбаси яхшигина қарши ҳужумни барбод қилди.

  • 52'

    Оярсабаль бўш дарвозага зарба йўллай олмади. Испанлардан навбатдаги хавфли ҳужум.

  • 51'

    Швейцария ўйинни бироз дарвозасидан узоқлаштиргандек.

  • 49'

    Фатининг рейди фойда келтирмади. Узатма йўлини ҳимоячилар тўсиб қўйди.

  • 47'

    Испаниялик ҳужумчининг зарбасини ҳимоядагилар блоклашга эришди.

  • 47'

    Иккинчи бўлимни ҳам "қизил фурия" прессинг билан бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қандай вақт қўшиб бермади. Танаффус.

  • 45'

    Меҳмеди офсайдда қолиб кетди ва ҳужум тўхтатилди.

  • 42'

    Тайм сўнгида темп бироз тушди.

  • 40'

    Энрике шогирдларининг прессинглари қарийб фойда бермоқда. Меҳмонлар эҳтиёт бўлиши зарур. Гол ҳам айнан мана шундай ҳолатда урилди.

  • 37'

    Фати Ольмо билан ажойиб тарзда "девор" ўйнади. Аммо ҳимоячилар уни секинлашишга мажбур қила олди ва дарвозабон уни ушлаб олди.

  • 36'

    Тўп назорати 66 - 34. Мезбонлар фойдасига.

  • 35'

    Швейцария ҳимоячилари ва дарвозабон бироз хавфли ўйнади. Сал бўлмаса, ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

  • 33'

    Гайянинг узатмалари бугун ўтмаяпти. Мана улардан бири. Ҳимоячилар унинг пасларини олдиндан ўқиб олмоқда.

  • 30'

    Шернинг Торресга ишлатган қўполлиги ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 28'

    Навас жуда ажойиб узатма амалга оширди. Ферран Торреснинг бош билан берган зарбасини Соммер бир амаллаб қайтарди.

  • 27'

    Жаримадан узатилган тўп ўта ноаниқ бўлди. Испанлар стандартни кўкка совурди.

  • 25'

    Энди Петкович шогирдлари ҳам мезбонлар ярим майдонида босим уюштира бошлади. 

  • 23'

    Испания ҳамон прессингда фаол.

  • 21'

    Фати анча фаол ҳаракат қилмоқда. 

  • 19'

    Гайянинг жарима майдонига узатган тўпи жуда муваффақиятсиз чиқди.

  • 17'

    Швейцария энди олдинга боришга мажбур бўлади. Испанлар эса кўпроқ бўш ҳудудларга эга бўлиши мумкин.

  • 15'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ойарсабал испанларнинг прессинг орқали олиб қўйган тўпини дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 14'

    Фати жарима майдони ичида йиқитилди. Аммо ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади.

  • 12'

    Бурчак зарбаси фойда келтирмади. Швейцариянинг юриши хавфли чиққанини яна бир бор таъкидласак арзийди.

  • 11'

    Швейцария жуда хавфли қарши ҳужуми Бенитонинг ўта хавфли зарбаси билан якунланди. Де Хеанинг маҳоратигина испанларни яққол голдан қутқариб қолди.

  • 9'

    Швейцарлар бироз муддат тўпга эгалик қилгач, яна уни бой беришди. "Қизил фурия" босим уюштирмоқда.

  • 7'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Пау Торрес қайтариб юборди.

  • 6'

    Де Хеа ўз вақтида ўз ярим майдони марказигача чиқиб бориб, тўпни тепиб юборди. Соммер ҳамкасбидан тўпни қабул қилиб олди.

  • 5'

    Меҳмонлар тўпга эгалик қилиш орқали ўйинга киришиб олмоқчи. Аммо прессинг жуда кучли.

  • 4'

    Сеферович ҳужумда қоидани бузди.

  • 3'

    Гайя қанотда тўпни йўқотди. Техник хато сабаб, тўп швейцарияликларга ўтиб кетди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардаёқ испанлар тўп назоратини қўлга олмоқда.

  • 1'

    Испанларнинг дастлабки ҳужуми бесамар якунланди. Фатининг паси ноаниқ.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Сардорлар тўп ва майдон томони масалаларини ҳал қилиб олишди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Икки давлат мадҳиялари янграмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Испания ва Украина жамоалари ўртасидаги учрашув бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!