Миллиардер Алишер Усмонов Остон Ўруновга қайси жамоага ўтишни айтган...

Трансфер ҳуқуқи “Спартак”га тегишли бўлган ва айни пайтда ижара асосида “Уфа” шарафини ҳимоя қилаётган Остон Ўруновнинг Россия чемпионатидаги биринчи мураббийи Вадим Евсеев ўз интервьюсида ўзбек футболчиси ҳақида кўпчилик билмайдиган фактларни айтди.

Маълумки, истеъдодли ҳужумкор футболчимиз 2020 йилнинг бошида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан “Уфа”га кўчиб ўтганида айнан Вадим Евсеев қўл остида тўп тепган. Остоннинг ярим йиллик фаолияти ёрқин чиққани учун ёзда уни ўз сафида кўришни истаган жамоалар сони кўпайиб кетганди.

5fd8892902e8bd0d970fd0e2

Россиялик мутахассис собиқ шогирди “Уфа”га қандай келиб қолганини шундай эслайди:

Остон Ўрунов топ-клубларда, ҳеч бўлмаганда, Россиянинг энг бақувват жамоаларида ўйнаши керак бўлган салоҳиятли футболчи эди.  Шамиль  Газизов уни таклиф қилганидан кейин менга “Шу болани бир кўр”, деди. Мен Остоннинг ҳаракатларини кўриб, дарров олиш кераклигини таъкидладим.

Ярим ўйнаганидан кейин Ўрунов ҳақида ЦСКАдан Гончаренко сўрай бошлади. Футболчининг ўзи менга Алишер Усмонов унга қўнғироқ қилганини айтди. Тасаввур қилинг, ёш футболчига Россиядаги энг бадавлат одамлардан бири қўнғироқ қилиб, “ЦСКАга ўт” деса!

Ўрунов ЦСКАга эмас “Спартак”га ўтди. Фаолияти ўхшамади. “Спартак” ўзи хос жамоа. Ҳар қандай ноаниқ ҳаракат ва сени ҳеч ким кечирмайди. Қўшимчасига, Остон ёш эди ва катта шаҳар уни ўзига сиғдирмади. 

Мен учун Кампоамореда ЦСКАга қарши ўтказган ўртоқлик ўйинимиз муҳим аҳамият касб этди. Остон ўшанда маҳаллийлаштирилган ва Россиядаги саккиз йиллик фаолияти давомида рус тилини ўргана олмаган бразилиялик Фернандесни анча қийнаб қўйган эди. Шунингдек,  тезкор Влашичнинг қочиб кетишига йўл қўймасдан, 50 метр масофа давомида курашни тўхтатмаган”.

Дарҳақиқат, Вадим Евсеев таърифлаганидан Остон Ўрунов ўз истеъдоди ва салоҳиятини тўлиқ намойиш қилганди. Бироқ, Шамиль Газизовнинг ортидан “Спартак”га ўтгани катта хато бўлиб чиқди.

oston-urunov-zabil-pervyj-gol-za-spartak_1600280291389713168

Газизов ва “Спартак” хўжайини Леонид Федун ўртасидаги келишувмовчиликлар легионеримизнинг фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилди. Бу икки мутахассис икки йилдан бери ўзаро келиша олмаётган бўлса, Остон Ўрунов бу муддат ичида ўз фаолиятини йўлга қўя олгани йўқ.

Хабарингиз бор, “Уфа” Остон Ўруновни “Спартак”дан мавсум охиригача ижарага олган. Уфаликларда ёзда унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш имкони бор.  Бу трансфер суммаси 1 миллион евро қилиб белгиланган.

Бироқ, бу масала ҳали тўлиқ ҳал бўлгани йўқ. “Уфа” ўзбек футболчисини харид қилиши учун премьер-лигадаги жойини сақлаб қолиши керак. Ҳозирча, бу жуда мушкул масала кўринади. Чунки уфаликлар 21-турдан кейин 17 очко билан сўнгги икки поғонадан бирини эгаллаб турибди.

Остоннинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. “Спартак” футболчимизга умуман имконият бермоқчи эмас. Агар “Уфа” варианти ўхшамаса, Ўрунов ёзда ўзига бошқа жамоа топиши керак бўлади. Акс ҳолда, катта эҳтимол билан Москва клуби мутасаддилари уни Миллий футбол лигасида қатнашаётган “Спартак-2” жамоасига ўтказиб юборади. Ёки худди Жасур Жалолиддинов сингари клуб билан шартномани бекор қилиб, бошқа жамоага текинга ўтиш варианти ҳам бор.

Остон Ўрунов “Уфа”га учинчи ташрифида ҳам ўзи истаган ва мухлису мураббийлар кутган ўйинни намойиш қила олмаётганини ҳам таъкидлаш жоиз. Жорий мавсумда у Россия премьер-лигасида атиги 9 марта майдонга тушиб, жами 428 дақиқа ҳаракат қилди. Табиийки, истеъдодли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўрнини ҳам йўқотганига анча бўлди.

adb5cc99e11eaa63eba82113c43c5

Ўрунов “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбекистон Суперлигасида “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилган.

 Шомуродов мухлислари хотиржам бўлсин!

Шомуродовни ўйнатмаётган Моуриньо қолганларни ҳам танқид қила бошлади!

“Рома” ҳужумида ўзгариш. Бир ҳужумчи кетади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!