Шомуродовни ўйнатмаётган Моуриньо қолганларни ҳам танқид қила бошлади!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг Конференциялар лигасидаги навбатдаги учрашувидан сўнг ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Нимчорак финалнинг дастлабки учрашувида Нидерландияда “Витесс”ни енгиб келган римликлар жавоб ўйинида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Сўнгги дақиқаларда Тэмми Абрахам томонидан киритилган гол “бўрилар”ни кейинги босқичга олиб чиқди.

Қанчалик кутмайлик Элдор Шомуродов бу учрашувда майдонга тушмади. Жозе Моуриньо ҳамюртимизни захирада олиб қолди.  Беллашувдан сўнг португалиялик мутахассис қуйидаги фикрларни билдирди.

- “Витесс” яхши жамоа эканини таъкидлашим керак. Мен ҳатто уларнинг мураббийи исмини билмасдим. Лекин у ҳақиқатан яхши мураббий экан. Агар жамоа “Витесс”дек ўйнаса, бу уларнинг мураббийи зўрлигидан далолат беради.

Гап бу баҳсда биз ёмон ўйнаганимиз ҳақида эса, аксинча улар зўр ҳаракат қилди. Муаммо биз оддий вазиятларда ҳам тўпни йўқотганимизда бўлди.  Ҳужумчиларимиз ва қанотдаги футболчиларимиз тўпни жуда осон йўқотди.  Майдон марказида эуда кўп камчиликлар кўзга ташланди.  Бу техник жиҳатдан ёмон ўйин бўлди.

Биз яхши ҳимояландик ва характер кўрсатдик. Мен 100 фоиз кейинги босқичга чиқишга ҳақлимиз, дея олмайман, лекин буни уддаладик, - деди Жозе Моуриньо.

940125cb8f31a68c1f2e05bde15d0faa61db157f9b311703657207_1

У ҳар қандай учрашувда ўйнаши керак

“Рома”нинг собиқ ҳужумчиси Франческо Грациани La Gazzetta dello Sport  нашрига берган интервьюсида Генрих Мхитарян ўз ўйини билан жамоанинг ҳужумларини ташкил қилишда муҳим ўйинчи эканини айтди.

- Мхитарян жуда қадрли ижрочи, у ҳар доим майдонда бўлиб, жамоага ёрдам бериши керак. Бунақа футболчилар ҳар қандай вазиятда ҳам ўйнаши керак. Генрих мукаммал ва етук ўйинчи. Ўрта чизиқда у ҳар қандай ишни амалга ошира олади.

У бир неча позицияда ўйнайдиган ҳақиқий етакчи ва универсал. Мен уни ҳужумчи ортида ўйнаши керак, деб ҳисоблайман. Агар у Дзаньоло билан бирга  Абрахамга ёрдамчи сифатида қанотда ўйнаса, ҳимояга кўпроқ эътибор қаратишига тўғри келади, - деди 69 ёшли мутахассис.

Генрих Мхитарян мавсум охирида эркин агентга айланиши кутилмоқда. Арманистонлик футболчида жамоа билан икки йиллик битим тузиш имкони бор. “Рома” унинг маошини икки бараварга қисқартириб, бир мавсум учун 2 миллион евро маошли битим таклиф қилган. Бироқ бу 33 ёшли универсал футболчини қониқтирмади. Музокаралар давом этмоқда.

mhitaryan

“Рома” Оливейрани олиши учун Конференциялар лигасини ютиши керак

“Рома” ёзги трансферлар вақтида ҳам жанговар жамоа шакллантириш бўйича ҳаракатларини давом эттиради.

Римликлар январда “Порту”дан  ижарага олинган Сержиу Оливейранинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишга қарор қилган. Бунинг учун пойтахтликлар Португалия жамоасига 13миллион евро миқдорида маблағ ўтказиб бериши керак бўлади.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, “Рома” клуби УЕФА Конференциялар лигасида бош совринни қўлга киритса, мукофот тарзида оладиган суммаси 13 миллион еврога етади.

Шу тариқа, Жоўе Моуриньо жамоаси 29 ёшли ярим ҳимоячини олиб қолиш учун етарли маблағ тўплаган бўлади.

131248_7jm6suj

Бу жамоа Шомуродов ёрдамига муҳтож! Элдорни бошқа клубда кутишяпти!

Моуриньо “Рома”нинг гол уролмаётган ҳужумчилари ҳақида гапирди!

“Рома” ҳужумида ўзгариш. Бир ҳужумчи кетади!

 Моуриньо Шомуродовдан воз кечдими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!