Миллионерлар турнири финалида икки испан ўйнайди
Ads
 

 

Дунёнинг энг кучли теннисчилари иштирокида ўтказилаётган Монакодаги "Мастерс" туркумига кирувчи "Monte-Carlo Rolex Masters - 2017" турнири финалчилари аниқланди.

Мукофот тўрт ярим миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлган мусобақанинг бош соврини учун Испания теннисчилари - Рафаэль Надаль ва Альберто Рамос ўзаро куч синшанадиган бўлди.

Мусобақанинг ярим финал босқичида Альберто Рамос франциялик Люка Пуини 6:3, 5:7, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Рафаэль Надаль эса бельгиялик Давид Гоффенга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:3, 6:1.

Жоковични яна ҳафа қилишди

Бу икки испаниялик теннисчи бунгача икки маротаба ўзаро тўқнаш келган ва ҳар икки баҳсда тажрибалироқ бўлган Рафаэль Надалнинг қўли баланд келган.

SPORTS.uz