Мини-футбол: Фарғонада 7та ёш тоифасидаги Республика мусобақасининг дастлабки босқичи якунига етди

 

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган мини-футбол бўйича Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич ўйинлари Фарғона вилоятида ўз якунига етди.

Мусобақада Фарғона вилоятининг барча туманларидан 100га яқин жамоалар қатнашди. Мусобақада ғолиб чиққан қуйидаги жамоалар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди:

“Марғилон” – “Бешариқ” 1:0 (11 ёшлилар)
“Марғилон” – “Бешариқ” 1:2 (12 ёшлилар)
“Қўштепа” – “Қўқон” 2:1 (13 ёшлилар)
“Марғилон” – “Фарғона” 6:1 (14 ёшлилар)
“ Фарғона ” – “Олтиариқ” 2:1 (15 ёшлилар)
“Марғилон” – “Фарғона” 2:2. Пенальти: 2:0 (16 ёшлилар)
“ Фарғона ” – “Тошлоқ” 3:2 (17 ёшлилар)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!