Минскда эркин курашчиларимиз совриндор бўлмоқда
Хабарингиз бор, Беларусь пойтахти Минск шаҳрида уч карра Олимпиада чемпиони Александрь Медведь соврини учун эркин кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирда мамлакат терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этмоқда. Бугун, курашчиларимиз учун бир мунча омадли келди десак бўлади. Сабаби, аввал хабар бериб ўтганимиздек, 74 кг да Бекзод абдурахмонов олтин медални қўлга киритган бўлса, 57 кгда Жаҳонгирмирзо Турабов ҳамда 86 кгда Жаброил шапиев кумуш медални қўлга киритди. 125 кгда гиламга чиқаётган юртдошимиз хасан рахимов ҳам бугун финалга қадар етиб келди. У эртага турнир ғолиблиги учун ҳаракат қилиб кўради.
Фикрлар