Миранчук

"Аталанта" ва Алексей Миранчук ўртасидаги шартнома бандлари маълум қилинди.

24 ёшли футболчи италияликлар билан 4+1 кўринишидаги битимга имзо чеккан.

Бу ҳақда, келишув пайтида ҳуқуқий ёрдам кўрсатган SILA International Lawyers компанияси адвокатлари хабар берди.

Аввалроқ, "Аталанта" "Локомотив"га трансфер учун 14,5 млн евро тўлаб бериши, футболчи билан 5 йиллик шартномага эга бўлиши ва унга йилига 2 млн евро маош тўлаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)