Мирислом Ҳасанов: Бизга ўйин тизгинини қўлга ола биладиган етакчи етишмаяпти
Ads

"Бугунги баҳс яхши ўтди. Йигитлар қўлдан келганча яхши ўйин намойиш этишга уринишди. Бугун бир қатор ёш футболчиларга майдонга чиқиш учун имконият тақдим этдик. Лекин жамоамизга бугун ўйин сўнггида бироз тажриба етишмади. 

Бугун ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Ҳисоб бизнинг фойдамизга 1:0 бўлиб турган паллада юзага келган қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Бизга ўйин тизгинини қўлга ола биладиган етакчи етишмаяпти", - деб Ҳасановнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.