Миржалол Қосимов: "Агарда мен сеҳргар бўлганимда эртага нима бўлишини айтиб берар эдим"

TIGGO 2 PRO

Суперлига 2-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Ўйин олдидан қандай режа қилинган эди ва учрашув қандай ўтди сизнинг назарингизда?

Бугунги ўйинда сал бошқачароқ чиқдик. Лекин мақсад ғалаба қозониш эди. Шунингдек, "Пахтакор"ни ҳам яхши билардик. Хоҳлаймизми, хоҳламаймизни барибир яхши жамоа йиғилган. Маҳаллий футболчилар ҳамда тажрибалий легионерлар ҳам таркибда етарлича. Албатта, "Пахтакор" ҳамиша юқори ўринларни эгаллаб келган. Ўйин қийин бўлишини билгандик ва шунга яраша ўйин услубимизни ҳам ўзгартирдик. Рақибимизнинг қанот ҳимоячилари Алижонов ва Адҳамзода бош оғриқ бўлди. Шу саба 5 та ҳимоячи билан чиқдик ва бу бесамар бўлмади. Қанотларни ҳам ўз вақтида ёпа олдик ва керакли пайтда ҳужумга чиқиб муҳим бўлган натижага эришдик.  Йигитлар олдига қўйилган мақсаднинг устидан чиқишди. Шу фурсатдан фойдаланиб барча жамоамиз футболчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз муҳлислар учун ўйнаймиз шу қаторда бизни қўллаб қувватлаб турган муҳлисларга ҳам раҳмат демоқчиман.

Иккинчи таймда "Пахтакор" ҳужумга ўтганда мажбуран орқага қайтилдими ёки рақиб бунга мажбур қилдими? 

Биринчидан рақиб жамоа ҳужумга чиқди. Иккинчидан шогиртларим ҳам иложи борича ҳисобни сақлаб қолишга ҳам ҳаракат қилишди. 4 та  комбинацион  ҳимоячи билан ўйнайман ва бугунги учта марказий 3 та марказий ҳимоячи билан чиққанимизда менинг назаримда улар учун янгилик бўлди. Футбол давомида схема ҳар доим ўзгаради. У ва бошқа вазиятларда ҳам йигитлар тушуниш керак ва бажариш керак 

ОКМК дастлабки икки турда 100 фоизлик натижа қайд этди. Энди ФИФА кунлари бошланади. Бу клубга фойдага ишлаши мумкинми ёки минусгами? 
  
Агарда мен сеҳргар бўлганимда эртага нима бўлишини айтиб берар эдим. Энди буёғини вақт кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!