Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК барча кубок финалларида "Пахтакор"га қарши ўйнамоқда

АГМК Миржалол Қосимов бошчилигида ўзининг учинчи финал беллашувига жиддий тараддуд кўрмоқда. Клуб матбуот хизмати муҳим ўйин олдидан маълумотларни тақдим этиб бормоқда. 

Жамоа бошқарувига Миржалол Қосимов келгач АГМК (Лига кубоги / Ўзбекистон кубоги) учинчи финалга чиқди. Қизиғи, барча финаллардаги рақиб ўзгаргани йўқ - «Пахтакор».

Чемпионатда янги тарих яратган АГМК эндиликда Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш учун беллашувга шайланмоқда.

Ўзбекистон кубогининг жорий мавсумидаги финал АГМК учун учинчиси, Миржалол Қосимов учун эса 7-финалга айланади. Шу тариқа, ўзбек футболи афсонаси финалда иштирок этган мураббий сифатида рекордчи Юрий Саркисянга тенглашиб олади. Миржалол Қосимов иштирок қилган 6 та финалнинг учтасида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!