Миржалол Қосимов "Бунёдкор"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди
Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида навбатдаги ўзгариш амалга оширилди.
Шу вақтгача жамоани бошқариб келган Сергей Лушчан ўз лавозимидан озод этилди. Бунга унинг жамоа билан сўнгги вақтларда ОЧЛ-2017 ва миллий чемпионатда кўрсатган қониқарсиз натижалари сабаб бўлган. У ўз хоҳишига кўра бўшаш ҳақида ариза ёзган. Унинг ўрнига клубга Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" собиқ устози Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ клуб янги президенти этиб Ўзтрансгаз АК раисининг ўринбосари Улуғбек Ашуров тайинланган бўлса, Мурод Алиев янги бош директори лавозимини эгаллаган эди.
Фикрлар