Миржалол Қосимов: "Футболда мўъжизалар бўлмайди"
Суперлигада 20-тур ўйинлари давом эттирилди. ОКМК клубиўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бизни жиддий, курашларга бой ўйин кутаётганини билар эдик. Сабаби, жадвалнинг қуйи қисмида жанг шиддатли кечмоқда. Бунга тайёр эдик. Ўзи, осон учрашув бўлмаяпти. "Насаф" билан баҳсдан кейин жисмонан ва руҳан йигитларни тиклаб олишимиз керак эди. Бугун ғалаба учун ўйнади, икки жамоа ҳам. Бугунги беллашувдан мухлислар ютди, деб ўйлайман. Қўшимча дақиқаларда ҳам ишқибозлар охиригача ўтирди. Хаяжон охиригача ушлаб турди. Бугун, биз учун қониқарли натижа қайд этилди. Кейинги учрашувда "Локомотив"га омад тилайман. Бизда йўқотишлар кўпайиб кетди. Бугун айрим футболчиларимиз ўзи учун бегона зоналарда ёмон ҳаракат қилмади. Бизни майдонда қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат.
- Чемпионлик масаласи ҳалми?
- Футболда мўъжизалар бўлмайди. Қайсидир маънода, нимадир содир бўлиши мумкин, аммо қийин деб ҳисоблайман. "Насаф" олдинлаб кетди. Шиддатли кураш жадвалнинг тепасида иккинчи ва учинчи ўрин учун жанг бўлади. Пастда ҳам жон сақлаб қолиш учун жанг кетмоқда. Умид қиламан, йил охирига қадар бизни қизиқ ўйинлар кутмоқда.
Фикрлар