Миржалол Қосимов: Иккинчи голдан сўнг футболчиларимда иштиёқ тушиб кетди
"Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финалидан (0:3) сўнг АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун ғалаба қозонишни истаган эдик. Футболчиларнинг даражаси бугун ўз сўзини айтди. Кўрган бўлсангиз, Черан бугун ажойиб ҳаракат қилди. Умуман олганда, "Пахтакор" ҳақли равишда Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлди.
- АГМКнинг аксарият ҳужумлари Элгужа Григалашвилининг сай-ҳаракатлари орқали содир бўлаётган эди. Аммо уни кейин захирага олдингиз?
- Футбол жамоавий ўйин. Биринчи бўлимда ёмон ўйин кўрсатмадик. Симич иккита вазиятда, Суюнов ҳам кўплаб вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Иккинчи голга қадар яхши ўйнадик, бироқ пенальтидан сўнг йигитларда иштиёқ тушиб кетди ва Григалашвилининг ҳам кўзидаги учқунни кўрмадим ва бошқа футболчиларга имконият беришга қарор қилдим. Биринчи голдан кейин қулай имкониятларга эга бўлдик, аммо якунлай олмадик.
Фикрлар