Миржалол Қосимов жамоаси "Бунёдкор"ни қандай қилиб мағлубиятга учратгани тўғрисида гапирди
Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган АГМК - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Миржалол Қосимов Ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
— Жуда муҳим ўйинга керакли даражада тайёргарлик кўргандик. "Бунёдкор"ни нималарга қодирлигини яхши билардик ва шунга яраша уларни ўргангандик. Уларга қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Шу боисдан ҳам уюшқоқлик билан бирдамликда ҳаракат қилдик. Рақибга очиқ бўш ҳудудлар тақдим этмаслик кераклигини таъкидлагандик ва буни қайсидир маънода уддаладик. Футболчилар берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди. Охиригача курашишди ва муҳим ғалабани тантана қилдик. Рақибни асосан қарши ҳужумларда ушлашга эришдик. Финалгача бир қадам қолганди ва буни амаллаганимиздан хурсандмиз. Мен бир нарсани хоҳлайман: жамоам доим барқарор ўйин кўрсатиши керак. Секин-аста шунга қараб боряпмиз ҳам. Шу темпда давом этишимиз лозим. Футбол тил билан ўйналмайди. Ютиш учун кўпроқ меҳнат қилиб, чин юракдан футбол ўйнаш керак. Нафақат футболда, балки исталган ишни сидқидилдан бажариш лозим, - деди Қосимов.
Фикрлар
Качон етиб келасиз, чемпионат тугагачми ???
Купердан кура анча яхши тренер экансиз