Миржалол Қосимов: Мақсад Наманганда бош соврин учун курашда иштирок этиш

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг охирги тур ўйини "Бухоро"га (3:1) қарши ғалабали учрашувдан сўнг, чемпионат якунлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Биринчи навбатда, узоқ давом этган ва мураккаб ўтган мавсум яхши нотада тугагани билан барчани табриклайман. Мавсум учун барчага раҳмат айтаман. Жамоамиз учун меҳнат қилган қоровулдан бошлаб, то раҳбариятга қадар миннатдорлик билдираман. Энг муҳими, доим бизни қўллаб-қувватлаб, керакли паллада АГМКга далда бўлган мухлисларимизга минг раҳмат. Ўтган мавсум жамоамиз кўнгилгагидек иштирок этолмаганига қарамасдан, бизга ишонган ва доим елкадош бўлган ҳаммага ташаккур. Учинчи ўрин АГМК тарихида кичик бир янги саҳифа. Қадам ва қадам ишлашдан тўхтамаймиз ва янада ўсишга ҳаракат қиламиз. Пандемия муносабати билан жорий мавсум ҳар доимгиданда қийин кечди. Жамоамиз мавсум давомида коронавирус касаллигини ҳам бошдан ўтказди. Шунга қарамасдан тинмасдан меҳнат қилган ва майдонга чиқиб борини берган футболчиларимдан миннатдорман. Ҳа, мавсум давомида ўйинимизда пасайишлар юзага келди. Иккинчи ўринни қўлга киритиш имконияти ҳам туғилганди, бироқ баъзи беллашувлардаги муваффақиятсизликлар якунда кумуш медалига эга чиқишимизга тўсқинлик қилди. Рақобатчиларимизга иккинчи даврада мағлубиятга учраганимиз қимматга тушди. Биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказганимиз ҳам АГМК жамоаси тарихидаги кичик бир ёқимли статистика. Бу, албатта, футболчилар ва менга доим ёрдам бериб келган мураббийлар штабининг меҳнати.

Гарчи чемпионат тугаган бўлса-да, мавсум ҳали жамоамиз учун якунлангани йўқ. Ҳаёт давом этади. Чунки бизни сешанба куни Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Локомотив"га қарши муҳим баҳс кутмоқда. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш вазифасини ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Бронза медали бу энди тарих. Биз ҳали яна ишлашда давом этамиз. Қисқа вақт ичида концентрацияни Ўзбекистон кубогига қаратамиз. 20 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финали Наманганда ўтади. Мақсад ўша куни Наманганда бош соврин учун курашда иштирок этиш, - деди Миржалол Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fk navbahor
03/12/2020 21:36
Sports.uz xodimlari silarga bitta savolim bor nimaga silar navbahorni 9-orinda kursatyapsilar xamma saytlar tv xam 8-orinda yakunladi deyatiku yoki lokomativ 8,orindami
&
Fk navbahor
03/12/2020 21:31
Yana paxtakor yordam bermasa agmkaga 2018 yutqazip bergan
Safar Nuriddinov
03/12/2020 20:52
Агар окалар уйинни олиб беришмаса навбахор агмк ни эзиб титиб ташлайди