Миржалол Қосимов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?
Суперлига 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – АГМК (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Бугун чиройли, жанговар ўйин бўлди. Икки бўлимда ҳам очиқ ўйин гувоҳига айландик. Ким гол урса, ўша жамоа ютиб кетарди. Йигитларимиз сўнгги дақиқагача ҳаракат қилишди, аммо якунда барибир дуранг қайд этилди.
- Учрашув натижасидан қониқдингизми?
- Албатта, ғалаба қозонганимизда янада яхши бўларди. Иккала жамоа бир очкодан олди, борига шукур. Қайтараман, кимнинг омади келиб гол урганида, ўша жамоа зафар қучарди.
- Ўтган мавсумда АГМК бронза медалини қўлга киритганди. Бу йил жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?
- Биз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва мухлисларга чиройли ўйин кўрсатиш учун ўйнаймиз. Чемпионат охирида ким қайси ўринда бўлиши маълум бўлади. Олдимизга доимо олий мақсадлар қўямиз.
Фикрлар