Миржалол Қосимов: "Нимадан қўрқиш керак?"

“Андижон” – АГМК (0:2) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

- Яхши бўлди, ўйин. Мақсадимизга эришдик. Ярим финалга чиқиш ниятимиз эди, буни уддаладик. Албатта, қизиқарли ўйин бўлди. Жанговар бўлди. Бу нолиш эмас, шунчаки таклиф, негаки федерация ҳам футболчиларга имкон қадар шароит яратиб бериш учун майдон сифатига эътибор қаратяпти. Лекин “Андижон” жамоаси ҳам бекорга 1-ўринда кетмаяпти. Қолаверса, яхши ўйинчилар йиғилган. Бемалол Суперлигада ўйнай олади. Албатта, бу майдон футболнинг тезлигини ҳам йўқотади. Ўйинчиларга қарши кураш ва қолаверса майдонга қарши кураш ҳам бироз оғир кечди. Виктор Кумиковни услубини биламиз. Ёшликдан у билан бирга ишлаганман. 2006 ёки 2007 йили мураббий сифатида унинг қўлида ҳам таҳсил олганман. Кўпроқ эътибор стандартларга қаратилади. Жамоада йиғилган ўйинчилар ҳам кўриниб турибди. Яхшики, Алишерни туширмадим. Агар туширганимда Миличдан уч баробар катта бўлардида. “Андижон” кўп стандартларга урғу қаратди. “Шўртан”га қарши иккала голни ҳам стандартдан урган. Шунинг учун ҳам осон кечмади. Аммо олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик.

- Про лига билан Суперлига ўртасидаги фарқни сездингизми?

- Ўзи водийда осон эмас. “Андижон”ни бекорга 1-ўринда кетаётганини айтмадим. Жамоанинг олдига қўйган мақсади бор. Кейинги ўйинларда “Андижон”га омад тилаб қоламан. Бемалол ўйнай олади.

- АГМК ҳар иккала бўлимнинг 20 дақиқасида босим остида ўйнагандек бўлди. Саросима кўзга ташланди.

- Бу саросима эмас. Бу нормал. Узун паслар, юқоридан тўп оширишлар...Бу ҳақида йигитларга айтиб ўтдим. Бизни ҳам тўп билан муомала қилишимиз бошқача. Лекин майдон сифати талабга жавоб бермайди. Бу саросима эмас, яхши кураш бўлди. Бу футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади. Нимадан қўрқиш керак? Қўрқса умуман майдонга чиқиш керак эмас.

- Жамоа сардори Санжар Турсуновни мухлислар томон ҳаракатига муносабатингиз қандай?

- Нормал ҳолат. Сизни ҳақорат қилса, сиз нима дейсиз? У нима деди? Сўкканига уят деди, бўлди. Келинглар, пашшадан фил ясамайлик. Шунчаки уни сўкканидан кейин уят деди, мен шундай тушундим. Нимадир кўрсатдими, нима ёмон нарса кўрсатдими? Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ёмон нарса кўрсатгани йўқ. Бошқа гапим йўқ. Агар ёмон нарса кўрсатганида ўзим узр сўрардим, мухлислардан. Битта мухлис келса, ўша мухлис учун ўйнаймиз. Шуни эсингиздан чиқарманг.

“Андижон” матбуот хизмати.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Восток
03/09/2022 22:45
Максим урнак олиш керак
Шухрат Хусаинов
03/09/2022 22:37
Чиройли гаплар ишда хам шундок булса эди
Кахрамонжон Сафаров
04/09/2022 09:52
Миржалол олдинги Миржалол эмас Харомхур судьялар уни кузи ва кулига караб туради Олмалик жамоасини элга танитган Бахтиёр Ашурматов эди юзсиз Миржалол ёлгонлари билан кун куриб юрибди холос