Мирзакамол Неъматов жанги борасида нималар деди?
Хабарингиз бор, 14 март куни Юнусобод спорт мажмуасида "Akhmat Fight Promotion" компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда супер ярим ўрта вазнли боксчимиз Мирзакамол Неъматов Россия вакили Зураб Чаниевга қарши жанг олиб борди. Баҳснинг 6-раундидан сўнг Чаниев жангни давом эттира олмайдиган бўлди ва Нематов техник нокаут эвазига муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Жанг давомида Чаниев анчагина айёрона ҳаракатлар билан клинчга кириш, рақибни ушлаш ҳолатлари кўп кўзга ташланди.
"Рақибим озгина айёрлик қилиб жанг ўтказди. Жанг давомида анча ноқулайлик туғдирди. Москва шаҳрида мазкур жангга яхши тайёргарлик кўриб келган эдим. Айёрлик деймизми, ёки унинг услубими билмадим, лекин жанг яхши бўлди деб ўйлайман. Рақибнинг ушлаб олиши, ерга эгилиши, ҳужумга борган вақтимда бошни жуда эгиб юбориши натижасида зарба ўхшамай қолади. Жуда асабга ҳам тегмадию, қандайдир ноқулайлик туғдирди",-деди Нематов.
Фикрлар