Мирзакамол Неъматов ўз камарларини муносиб ҳимоя қилди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "AFP-1" профессионал бокс оқшоми ўз ниҳоясига етди. Супер ярим ўрта вазн тоифасида Мирзамол Неъматов россиялик Зураб Заниевга қарши рингга кўтарилди. Баҳснинг 6-раунди якунига етгач, Чаниевнинг бурчаги жангни давом эттира олмаслигини билдирди ва шу тарида Мирзакамол Неъматов WPBF чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

24 ёшли Мирзакамол Неъматов Фарғона вилояти Рапқон бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳаваскор боксда ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Ҳозирда у мураббий Зоиржон Усмонов қўл остида машғулотлар олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Аббосхон Ахмедов
15/03/2022 06:35
Фудболни курганимизда хам шундай хурсанд болиб курсак эди ажойиб ишончлик галабалар!