Миср футбол ассоциацияси ЖЧ 1/8 финалида Аргентинага қарши ўйиндаги ҳакамликдан норозилик билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг Миср футбол ассоциацияси (EFA) ҳакамликдан норозилик билдирди ва ФИФАга расмий шикоят йўллаганини маълум қилди. Атланта шаҳрида бўлиб ўтган беллашув 3:2 ҳисобида Аргентина фойдасига якунланди. 79-дақиқагача Миср терма жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. 58-дақиқада француз ҳаками Франсуа Летексье VAR тизими ёрдамида Мостафа Зико урган голни бекор қилди. У Марван Аттиа иштирокида ҳужум бошланишида қоида бузилиши қайд этилганини билдирди. Учрашувнинг қўшимча дақиқаларида Миср терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси Саафан Эль-Сагир қизил карточка олди. Ўйиндан сўнг EFA президенти Хани Абу Рида ФИФАга ҳакамлик бўйича расмий шикоят киритганини айтди. Ассоциация баёнотида мусобақа адолатли ва ҳалол ўтиши учун низомда кўзда тутилган барча чоралар қўлланиши таъкидланган. Аргентина – 3 : 2 – Миср Голлар: 79’ – Кристиан Ромеро (Лионель Месси) 83’ – Лионель Месси (Гонсало Монтиэль) 90’ – Энцо Фернандес (Лаутаро Мартинес) 15’ – Яссер Ибрагим (Марван Аттиа) 67’ – Мостафа Зико (Хессем Хассан) Енг муҳим баҳслардан бирига айланган ушбу ўйиндан кейин Миср футболи атрофида қизғин муҳокамалар бошланди. Кўплаб оммавий ахборот воситалари ва спорт таҳлилчилари ҳакамлик қарорларини кескин танқид қилди. EFA Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилган расмий баёнотида шундай дейилади: «Миср футбол ассоциацияси кечаги ўйинда француз ҳаками бошчилигидаги ҳакамликдан, шунингдек, видеоқайта кўриш тизими (VAR) билан боғлиқ айрим қарорлардан қаттиқ норозилик билдиради. Бу қарорлар кўплаб саволларга сабаб бўлди, айниқса, кўплаб ОАВ ва спорт таҳлилчилари томонидан ушбу ҳакамлик кескин танқид қилинган бир пайтда. Ассоциация миллий терма жамоа ҳуқуқларини ҳимоя қилишга содиқ эканини ва мусобақада адолат ва ҳалолликни таъминлаш учун низомда назарда тутилган барча чораларни кўриш ниятида эканини тасдиқлайди», – дейилади EFA хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!