Миср футбол федерацияси Аргентина билан ўйиндаги ҳакамликка нисбатан норозилик билдирди
Миср футбол ассоциацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинага қарши ўйинда (2:3) ҳакамликка нисбатан норозилик билдирди.
«Миср футбол федерацияси Аргентинага қарши беллашув пайтида қабул қилинган ҳакамлик қарорлари, шунингдек ВАР тизимидан нотўғри фойдаланилгани юзасидан сукут сақлай олмайди.
Ўйин давомидаги бир қатор ҳал қилувчи вазиятлар жиддий хавотир уйғотди ва қарорларнинг изчиллиги ҳамда адолатлилиги борасида кўплаб саволларга сабаб бўлди. Бу қарорлар тўғридан-тўғри ўйин тақдирига таъсир кўрсатди.
Майдонда содир бўлган ҳолатлар, шубҳасиз, футболчиларимиз, мураббийлар штаби ва мухлисларимиз орасида катта норозилик келтириб чиқарди. Улар дунёнинг энг йирик футбол мусобақасида энг юқори даражадаги ҳакамликни кутган эди.
Миср терма жамоаси либосини кийиб майдонга тушаётган ҳар бир футболчи ва жамоани қўллаб-қувватлаётган ҳар бир мухлис адолат, ҳурмат ва ўйин қоидаларининг барча учун тенг қўлланишини муносиб кўради», – дейилади баёнотда.

Фикрлар