Миср терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиққанини маълум қилди

Миср терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш бош мураббийлик лавозимидан кетганини маълум қилди. Бу ҳақда у "Твиттер"даги саҳифасида хабар қилди.

"Орзулар шу ерда якунига етди. Биз бор кучимиз билан ғалаба учун ҳаракат қилдик.

Чин қалбимдан термадаги ҳамма-ҳаммага миннатдорчилик билдириб қоламан. Менга ишонч билдирганингиз учун ташаккур.

Бу жамоа менинг қалбимда қолади", - дея ёзиб қолдирган португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, кеча Кейруш бошчилигидаги Миср терма жамоаси Сенегалга пенальтилар сериясига кўра (1:3) мағлубиятга учради. Шу тариқа, "эҳромлар юрти" вакиллари ЖЧга чиқиш имкониятидан фойдалана олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!