Миср терма жамоаси ва америкалик полициячи ўртасида можаро юз берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Далласда жойлашган меҳмонхонада, "Жаҳон чемпионати‑2026" 1/16 финал баҳси олдидан Эрон терма жамоаси тўхтаган масканда, жамоа мураббийлар штаби ва Америка полицияси ходимлари ўртасида нохуш ҳолат юз берди.

Тарқалган видеолавҳаларда кўринишича, мураббийлар штабидан бир неча киши меҳмонхона фойесида мухлислар билан суратга тушаётган Миср терма жамоаси футболчисига яқинлашмоқчи бўлган. Бироқ полиция ходимлари уларга бунга йўл қўймаган.

Шундан сўнг штаб вакилиларидан бири билан полиция ходими ўртасида оғзаки тортишув келиб чиққан. Баҳс чоғида полициячи мураббийлар штабининг бир нечта аъзосини қўли билан орқага сурган. Кадрларда у бир пайт белбоғидаги табел қуроли томон қўл узатгани, кейин эса қўлини қўлқафларига тортгани ҳам акс этган.

Манбаларга кўра, можаро қисқа вақт ичида бартараф этилган, томонлар ўртасидаги вазият тинч йўл билан ҳал қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Миср ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги "Жаҳон чемпионати‑2026" 1/16 финал учрашуви бугун, 3 июль куни Далласда бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!