Михаил Мудрик: Бор йўғи 20 фоиз салоҳиятимни кўрсатдим
Лондоннинг “Челси” клубида тўп сураётган украиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи Михаил Мудрик инглиз жамоасидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Мен ҳали ўз салоҳиятимни тўлиқ ишга туширганим йўқ. Бу фақат 20 фоизи. Мен ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Маурисио Почеттино қўл остида ўйнаш менга ёқади. Бизда янги жамоа бор ва унда ўйнаш менга завқ бағишламоқда”, - деди Мудрик.
Михаил қишки трансфер ойнасида «Челси» сафига қўшилди. Футболчининг трансфери Лондон топ-клубига 70 миллион еврога тушди.
Ўтган мавсумда Мудрик “аристократлар” сафида 17 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар