ММА тарихидаги энг кучли жангчи ким? Ўзбек ММА вакиллари жавоб берди

  • 29 май, 2020, 14:46
  • 1
  • MMA

ММА тарихида энг зўр жангчилар кимлар? Биз мазкур савол билан ММА оламига алоқадор ҳамюртларимиз фикри билан қизиқдик.

Нодир Қодиров – “Ахмат” лигасининг Осиё минтақаси президенти

- Статистика ва фактларга эътибор қаратсак, албатта, Ҳабиб Нурмагомедовни айтган бўлардим. Мухлислар аудиторияси, техник маҳорат, томошабоп жанг кўрсатиш, чидамлилиги, кучли зарбалар каби маҳоратга эгалари жуда кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ, бу саволга барибир Ҳабиб, деб жавоб бераман. Ўзбекистонда эса, ҳали яна кўп ишлашимиз керак бўлади.

Кадиров

Аюбхон Камалов – ММА жангчиси

- Шубҳасиз, Ҳабиб Нурмагомедов... Тўғри, Фёдор Емельяненко ҳам ўз вақтида жуда кучли бўлган. Лекин Нурмагомедов унга нисбатан мукаммалроқ. Хатоларга деярли йўл қўймайди.  Жон Жонсни ҳам айтиб ўтиш мумкин. Лекин улар орасида Ҳабиб биринчи десам янглишмаган бўламан.

аюх

Гулбаҳор Амантаева – собиқ ММА жангчиси, “Панкратион” ва “Pride” чемпиони

- Бундай жангчилар жуда кўп. Бир эмас, менинг рейтингимдан ўрин олган кучли олтиликни айтиб ўтаман.

  1. Аманда Нуньес
  2. Холли Холм
  3. Ҳабиб Нурмагомедов
  4. Хорхе Масвидаль
  5. Даниэль Кормье
  6. Камару Усман.

    гуля


Амин Эргашев – ММА жангчиси

- Ҳозирда, ушбу саволга барча Ҳабиб дея жавоб бериши аниқ. Тўғри, у ўз вазнида тенгсиз... Лекин мен бошқа фикрдаман. Бироз тарихни варақласак, оғир вазн тоифасида мексикалик Кейн Веласкес ўз жангларини ўтказган. У UFCнинг собиқ чемпиони ҳисобланади. Мексикаликнинг жангларига эътибор қаратсангиз, матонатига қойил қоласиз. Қолаверса, томошабоплиги билан ҳам ажралиб туради. У Брок Леснарни мағлуб этиб, чемпион бўлганди. Кейин Дос Сантосга ютқазиб қўйди. Кейинчалик у билан икки жангида ғалабага эришди. Демоқчиманки, улар ўртасидаги трилогия жуда қизиқарли бўлганди. Веласкесни вазн ташлашига ҳам қойил қоламан. Табиий вазни 130 кг бўлса, жангга яқин 110 килога туша олади. 20 кг вазн йўқотишнинг ўзи бўлмайди. Афсуски, тиззасидан жароҳат олиб, бир неча йил жанг қила олмади. Кейинчалик қайтиши муваффақиятсиз чиқди. Вердум ҳамда Нганнуга ютқазиб қўйди. Лекин ўзининг техникаси ва жанг олиб бориш услуби билан кўплаб мухлисларнинг меҳрини қозона олган. Шулар қаторида мен ҳам Кейнни ММА тарихидаги энг кучли спортчи, деб биламан. Албатта, бу шахсий фикрим!

эргашев_1

Азамат Нуфтиллаев – ММА жангчиси

- Жаҳон миқёсида “Сўнгги император” номи билан машҳур Фёдор Емельяненкога тенг келадигани йўқ.  У ўз вақтида “даҳшатли” жангчи бўлган. Ўзбекистонликлар ичида эса, Музаффар Ражабов!

нуфтиллаев

Мансур Тўғизбоев – ММА жангчиси, ҳакам ва мураббий

- Аслида, бу спорт турида жуда кўп кучли атлетлар бўлган ва фаолиятини давом эттирмоқда. Барчаси бир-биридан ажойиб жангчилар. Кимдир “стойка”да бетакрор бўлса, қайсиларидир “партер”да беназир... Бироқ, улар орасида барча жиҳатдан мукаммал бўлган Жон Жонсни тарих ва ҳозирги кундаги энг кучлиси, деб биламан. Албатта, бу менинг шахсий қарашларим.

Мансур

Сирожиддин Эшонбоев – ММА жангчиси

- Ўз вақтида UFC, “Pride” промоушенларида ажойиб жанглари билан танилган, жиу-житсу ва “сабмишн”лар устаси, бразилиялик Ройс Грейсини тарихдаги энг зўр жангчи, деб биламан.

сирожиддин_1

Фаррух Мадаминов – ММА мураббийи

- Биринчи навбатда Фёдор Емельяненкони таъкидлаб ўтган бўлардим. Бекорга “Сўнгги император”, деб ном олмаган. Узоқ вақт чемпионликни ҳеч кимга бермай келди. Шунинг ўзи ҳам унинг нақадар кучли эканлигини исботлайди. Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов ҳам мукаммал жангчи.

фарухх

Жасур Алижонов – ММА мураббийи

- ММА тарихида икки буюк жангчи, Хабиб Нурмагомедов (28-0) ҳамда Генри Сехудо (16-2)ни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим.

жаско

Зарруҳ Адашев – “Bellator” жангчиси

- Ҳозирги кунда pound-for-pound етакчиси, UFCнинг ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонсни айтган бўлардим.

зарруҳ

Лиля Шакирова – ММА жангчиси, GFC чемпиони

- Жаҳон ММА оламида оғир вазн тоифасидаги Фрэнсис Нганну, қизлар бўйича эса, Валентина Шевченкога тенг келадигани йўқ. Ўзбекистон миқёсида Маҳмуд Мурадовни айтган бўлардим.

шакирова

Ҳумоюн Ибрагимов – ММА жангчиси

- Албатта, Фёдор Емельяненко! Чунки у ўша даврнинг энг кучли жангчилари билан тўқнаш келиб, уларни мағлуб эта олган. Жумладан, Мирко Крокоп, Марк Колеман, Кевин Ранделман, Ногуэро, Андрей Арловскини айтиб ўтишимиз мумкин.

Хумоюн_1

Шоҳруҳ Адашев – ММА жангчиси

- Бу борада битта эмас, бир нечтасини айтиб ўтишим мумкин. Аввало, Ҳабиб Нурмагомедовни таъкидлаб ўтиш лозим. Қолаверса, Генри Сехудо ҳамда Тимур Валиев... Табиийки бу менинг шахсий фикрим!

Без названия (30)

Аҳлиддин Мирзадавлатов –ММА жангчиси

-  UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни энг кучли жангчи, деб биламан.

ақл

Ўғилой Насимова – ММА жангчиси

- Мен учун ирландиялик Конор МакГрегор энг яхшиси. Тўғри, унинг фаолиятида мағлубиятлар ҳам бор. Лекин у ҳақиқий ММАга хос жанг қилади. Зарбалари жуда ҳам кучли ва ортга ҳеч қачон чекинмайди. Қолаверса, жанглари томошабоплик борасида ҳам мухлисларнинг эътиборини тортади.

хишник1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
30/05/2020 15:39
Факатгина Тошкент келиб кетганига хам 3кг Узбек тилласини олиб кетган ва уз укасини жангда катнаштирган Хабиб энг зур эмас!