Мо Фараҳ: Ғалабани ҳеч ким осонликча бериб қўймайди

Узоқ  масофага югуриш бўйича 4 карра Олимпиада чемпиони Мо Фараҳ Лондонда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатидаги иштирок тўғрисида ўз фикроларини билдириб ўтди.

–  Бу оддий иш эмас. Усейн Болт билан нима бўлганини барчамиз кўрдик. Бунақаси бўлиб туради. Уни ғалабасини кўришни жуда истагандим бироқ, ҳаммаси бошқача бўлди.

Сен ким бўлишингидан қатъий назар ҳеч ким сенга ғалабани шунчаки тутқазиб қўймайди, ҳаттоки Усейн Болт бўлсанг ҳам. У ҳам одам. Аммо, ҳозир мен ўзим ҳақимда қайғуришим лозим.  

10 000 километрлик масофа анча куичмни олиб қўйди. Мен бироз чарчагандим. Аммо ҳозир ҳаммаси жойида. Тиззам ҳам яхши, танам ибироз чарчаган, бироқ ҳамма нарсани эпласа бўлади. Мен тикланиб олишим зарур. Бу борада шифокор ва жамоа менга ёрдам бермоқда, – дейди спортчи инглиз нашрларига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!