Модрич 8 ойга қамалиши мумкин
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Испания солиқ қўмитаси билан бўлган муаммоларга барҳам берди.

El Mundo нашрининг хабар беришича, хорват 2013 йилда - 290 минг евро, 2014 йилда - 580 минг евро даромадини солиқ қўмитасидан яширганда айбланмоқда. Суд қарорига кўра, 33 ёшли Лука 8 ойлик қамоқ жазосига ва 350 минг евро жарима тўлаши даркор.

Тергов натижаларига кўра, Модрич рафиқасининг Люксембургдаги компанияси орқали марблағларини яширишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтиш жоизки, бундай жазо Криштиану Роналду ҳамда Лионель Мессига ҳам қўлланилган.