Модрич: Бу менинг фаолиятимдаги энг оғир ҳафта бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоасининг сўнгги ҳафтадаги муваффақиятсизликлари ҳақида гапириб ўтди.

“Бу менинг фаолиятимдаги энг оғир ҳафта бўлди. Муваффақият ҳеч қачон йиқилмаслик дегани эмас, балки, йиқилган пайтингда ҳам қайта туриш деганидир”, - деб ёзади хорватиялик футболчи ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” сўнгги бир ҳафта ичида Испания кубоги, Исппания Ла Лигаси ва Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)