Модрич: “Эл-класико”даги бундай гол ғалабага тенг

Кеча бўлиб ўтган Испания чемпионатининг 14-турида “Барселона” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги учрашувда “қироллик клуби”ни мағлубиятда қутқариб қолган голга ассисентлик қилган Лука Модрич ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу жуда муҳим ва муносиб очко бўлди. Биз сўнгги дақиқаларгача курашдик. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. “Эл-класико”даги бундай гол ғалабага тенг. Муҳими биз ютқазмадик ва пешқадамлик қилишда давом этамиз. Айни мана шу руҳда давом этишимиз керак. Биз ажойиб формадамиз ва доим ўз кучимизга ишониб ҳаракат қиламиз”, - дейди Модрич клуб расмий сайтига берган интервьюсида.