Модрич: Иккаламиз ҳам фаолиятимиз бундай тус олишини тасаввур қилмагандик

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоадоши Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"га ўтгани муносабати билан шеригига мактуб йўллади. 

"Қадрли Каземиро! Жамоамиздаги дебют қилган ўйининг ҳамон эсимда. Асабийлашаётгандинг. Сендан хотиржам бўлишни ва фикрингни бир жойга жамлашни сўрагандим.

Ўша пайт менинг ҳам биринчи мавсумим эди. Иккаламиз ҳам фаолиятимиз бундай тус олишини тасаввур қилмагандик. 

Мен етакчи бўла олишингни билардим. Сен жамоадошларинг ва клубинг учун ҳамма нарсага тайёр эдинг. Биз буни ёдда сақлаймиз. 

Биз биргаликда кўп вақт ўтказдик. Аммо мен ҳеч ким билан ўтмаган қувончли дақиқаларни сен билан ўтказдим. Валдебебасдаги машғулотларга бориш жараёнида ҳазил қилиб кетишинг, мағлубиятлар пайтида жамоанинг кўнглини кўтаришга уринишинг ҳамон кўз ўнгимда турибди. 

Биз сени қадрлаймиз ва фаолиятингга фақат ва фақат муваффақиятлар тилаб қоламиз!!!", - деди хорватиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!