Модрич мавсум якунлангач
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра хорватиялик футболчи “қироллик клуби”даги вазиятдан норози. Модрич мураббийлар жамоанинг айрим етакчи футболчилари ёмон ўйин кўрсатишаётганига қарамай уларни майдонга туширишда давом этишаётганини тушунмаяпти.

Маълумот учун, 32 ёшли Модрич жорий мавсум “Реал” сафида Ла Лигада жами 7та учрашувда иштирок этди.