Модрич Осиё жамоасига келиши кутиляпти
“Реал” юлдузи Лука Модричнинг амалдаги шартномаси июнь ойида якунланади. Гарчи клуб раҳбарияти унга яна бир йиллик битим бериши ҳақидаги хабарлар анча олдин чиққан бўлса-да, амалда бу борада силжиш бўлгани йўқ.
Шу сабали “Олтин тўп” соҳибига бошқа клублардан чорлов бўла бошлади. Испаниялик журналист Серхио Сантоснинг маълдум қилишича, номи сир тутилаётган Қатар клубларидан бири хорватиялик юлдузга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни кўндириш учун каттагина харажатга ҳам тайёр.
Шунингдек, “Ювентус” раҳбарияти спорт формасини юқори даражада ушлаб турган 36 ёшли ўйинчини А Серияга кўчириб келмоқчи.
Модрич жорий мавсумда 37 маротаба майдонган тушиб, учта гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.с
Фикрлар