Модрич "Реал" билан шартномасини нега узайтиргани ҳақида гапирди

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Қироллик клуби" билан шартномасини узайтиргани ҳақида гапирди.

“Кийиниш хонасида биз бир оиладекмиз, дўстмиз, бу ерда ажойиб муҳит ҳукм сурмоқда. "Реал"да қолишни истадим, чунки ўзимни ҳали ҳам яхши ҳис қиляпман. Ўйлайманки, юқори савияда ўйнашда давом эта оламан. Умид қиламанки, бу йил барчамиз биргаликда кўплаб титулларни қўлга киритамиз”, - деди Модрич клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

17 июль куни хорватиялик ярим ҳимоячи "Реал" билан шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирди.

Модрич 2012 йилдан бери "қироллик клуби"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда 38 ёшли футболчи жами 46та ўйинда қатнашиб, иккита гол ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!