Модрич "Реал"дан кетиши мумкин. Унга иккита клуб қизиқмоқда

37 ёшли "Реал" ҳужумчиси Лука Модричга иккита клуб қизиқиш билдирмоқда. "Goal.com" нашри берган хабарга кўра, "Интер" ҳамда "Ньюкасл" "қаймоқранглилар" хавбекини ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Модричнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. Маълум бўлишича, агар клубдаги асосий роль Модричга тақдим этилмаса, у клубни тарк этиши мумкин. 

Лука жорий мавсум жами 22 та беллашувда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 2 та ассист муаллифига айланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!