Модрич Роналду қилган ишга қўл урмайди
Қатардаги жаҳон чемпионати вақтида клубсиз қолиб, кейинчалик Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоаси таклифини қабул қилган Криштиану Роналдунинг бу қарори ҳамон кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокама қилинмоқда.
Жаҳон чемпионатининг қария қаҳрамонларидан бири – Лука Модрич ҳам АҚШ ва Саудия Арабистони клубларида манфаатли таклифлар ола бошлади.
Бироқ, 37 ёшли плеймейкер ҳали ўз кучига қаттиқ ишонишини таъкидлаб, фаолиятини “Реал”да давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Модричнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. “Қироллик клуби”, одатда, 30 ёшдан ошган футболчиларги жавоб бериб юборади. Бироқ, Лука Модрич юқори савияда ўйнаётгани боис, унинг келишуви бир неча мавсумдан бери бир йилга узайтириб келинмоқда.
Фикрлар