Модрич Роналдунинг
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг фикрича, португалиялик жамоадоши Криштиану Роналдуни “қироллик клуби”ни тарк этмайди.

“Мен ҳеч қачон Криштианудан кетиш истаги борлиги ҳақида эшитмаганман. Албатта, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо, “Реал” ва Роналду ўртасида ўзаро ажралмас ришталар мавжуд ва шу сабабли ҳам у жамоада қолиши мумкин”, - дейди хорватиялик футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойнинг бошларида Роналдунинг “Реал”дан кетиши борасида хабарлар тарқалган эди.