Модрич: Россия чорак финалга чиқишини кутмагандик
Ads

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Данияга қарши (1:1, 3:2 пенальтилар серияси) кечган ЖЧ–2018 нимчорак финал ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Осон бўлмаган беллашув ўтказдик, ахир биз ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида пенальтидан гол ура олмадик. Ғалаба қозониш учун руҳий жиҳатдан кучли бўлиш лозим. Бизда характер, жамоавий руҳият бор ва биз ғалаба учун курашдик. ”

Биз анчадан буён плей-офф ўйинида ғалаба қозона олмаганимиз бизга босим ўтказди. 2008 йилда Туркия билан ўйинни кўпчилик эсласа керак. Бугун эса жамоамиз кучли эканини кўрсатдик.

Олдинда Россия билан баҳс ва у ҳам осон кечмаслиги аниқ. Беллашув Сочида бўлади, Россия эса мезбон – уларда кучли далда бўлади.  Пенальтилар серияси бўладими? Билмайман. Лекин Россич чорак финалга чиқишини кутмагандик, бу биз учун сюрприз бўлди”, – деди Модрич.