Модрич солиқ тўламаганликда айбланмоқда
Ads

“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич солиқ билан бўлган ишларда фирибгарликка қўл урганликда айбланмоқда, дея хабар беради Marca нашри.

Гап 2012 йилда тўланмаган солиқлар ҳақида кетмоқда. Футболчи Буюк Британияда “Тоттенхэм” сафида ўйнаб юрган вақтларда тўлаган, аммо Испанияда эса йўқ.

Солиқ агентлиги ўша тўрт ой (сентябр, октябр, ноябр ва декабр) учун 1,2 миллион евро миқдорида солиқ тўлашни талаб қилмоқда. Ўшанда Модрич “Реал” сафига келиб қўшилган.

Модрич эса бу айбловдан норози ва уни апелляцияга берган. У Мадрид клуби сафида Испания чемпиони ва 4 марта ЕЧЛ ғолибига айланди.