Модрич январда “Реал”дан кетадими? Раҳбарият аниқ жавоб берди

38 ёшли Лука Модрич ўтган ёз “Реал” билан шартномасини бир йилга узайтирган эди. Бироқ бунгача асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланган хорватиялик футболчи энди бундай мавқега эга эмас.

Бош мураббий Карло Анчелотти уни кам ўйнатяпти. Майдонга туширган тақдирда ҳам клуб хўжайинлардан гап эшитяпти. Мутасаддилар мураббийлар штабидан ёши ўтиб қолганларни эмас, аксинча ёш футболчилардан фойдаланишни талаб қиляпти.

Шу сабаб, Лука Модрич январда Саудия Арабистонига кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайиб кетди. “Реал” директори Хосе Анхель Санчес вазиятга ойдинлик киритди.

- Модричнинг январда трансфер қилиниши борасида Саудия Арабистони лигаси вакиллари билан расмий музокаралар ўтказилгани йўқ. Айни пайтда Луканинг жамоамизни тарк этишини тасаввур қила олмаймиз, - деди Хосе Анхель Санчес.

Ховартиялик плеймейкер 2012 йилдан бери мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келяпти. У “Реал” футболчиси сифатида 2018 йили “Олтин тўп” совринини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!