Мўғулистоннинг собиқ президенти Тошкентга келди
Маълумки, ҳозирда бутун дунёнинг нигоҳи дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилаётган пойтахтимизга қаратилган. Айни пайтда Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, Япония Миллий Олимпия қўмитаси президенти Ясухиро Ямашита каби мартабали меҳмонлар Тошкентда бўлиб туришибди.
Бугун Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Мўғулистон дзюдо федерацияси раҳбари, мамлакат собиқ президенти Халтмагийн Баттулгани Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида кутиб олишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мусобақа давомида юқори мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этади. Яқин вақт ичида Бутунжаҳон таеквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чои, Халқаро Олимпия қўмитаси спорт директори Кит Макконел каби спорт оламидаги эътиборли шахслар ҳам пойтахтимизга етиб келиши кутилмоқда.
Фикрлар