Моҳинабону Абдуллаева мўғулистонлик рақибини мағлуб этиб, олтин медаль соҳибасига айланди

  • 29 январь, 2022, 15:15
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича 22 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати финал баҳслари давом этмоқда. -63 килограм вазн тоифасида ҳамюртимиз Абдуллаева Моҳинабону мўғулистонлик Цецегдари Мигмарсвренга қарши рингга кўтарилди.  

Вакиламиз биринчи раунди тўлиқ ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи раундда Моҳинабону кичик фарқ билан мўғулистонлик рақибга имкониятни бой берди. Ҳал қилувчи раунддаги устунлик якунда ҳамюртимизнинг ғалабасини таъминлади. 

Шундай қилиб, аёлларимиз ушбу Осиё чемпионатида 4 та олтин медални қўлга киритди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!