Можаро давом этади. Кейн барибир “Тоттенхэм”га қайтмайди

“Тоттенхэм” раҳбарияти таътилдан чиқиб, жамоа машғулотларига қайтмаган Ҳарри Кейнни жазолаш мақсадида жаримага тортган эди.

Лекин клуб хўжайинларининг бу қарори вазиятни янада мураккаблаштирди.

Маълумотларга қараганда, Ҳарри Кейн бу масала бўйича аниқ позициясига эга. У раҳбарият ваъдасига вафо қилиб, унинг “Манчестер Сити”га ўтишига тўсқинлик қилмаслигини кафолатламагунича клубга қайтмаслигини уқтирмоқда.

Ҳарри Кейн “Манчестер Сити” билан беш йиллик шартномани келишиб бўлган. Унга кўра, “шаҳарликлар” 28 ёшли тўпурарга йилига 21 миллион евро маош таклиф қиляпти.

“Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланган Ҳарри Кейн ўтган мавсумда жами 49 та учрашувда қатнашиб, 33 та гол ва 17 та голли пас муаллифи бўлди. У совринлар учун курашадиган жамоада ўйнаш истагини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!