Можароларга қарамай МЮга қарши баҳсда "Тоттенхэм" дарвозасини Льорис қўриқлайди
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурицио Почеттино Англия Премьер-лигаси 3-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши кечадиган ўйинда дарвозабон Уго Льорисни нг хизматларидан фойдаланишни кўзлаб турибди.
Daily Mail хабарига кўра, аргентиналик мутахассис можароларга қарамай франциялик голкиперга ишонч билдирмоқчи. Аммо сардордик боғиич Ҳарри Кейнга ўтиши айтилмоқда.
Маълумот учун, франциялик кипер маст ҳолатда автомобил бошқариб, полиция маҳкамасига тушиб қолади. Уни жума куни кеч соат 02:00 да тўхтатиб қўришганида ва алкотестдан ўтказишганида Льориснинг маст эканлиги аниқланади.
31 ёшли футболчи маҳкамадан гаров пулига эвазига озодликка чиқди ва ўша куни жамоасининг машғулотларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар