"Монако" бош мураббийи: "Барселона" 200 млн таклиф қилса, ўйлаб кўришимиз мумкин

"Монако" бош мураббийи Роберто Морено монегасклар форварди Виссам Бен-Йеддерга "Барселона" томонидан қизиқиш билдираётгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен бу ҳақида бир гап айта олмайман. Аммо агар "Барселона" 200 миллион евро таклиф қилса, буни муҳокама қилишиб кўришимиз мумкин. 80 миллион жуда оз", - дейди Морено.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Каталония клуби ҳужумчи учун "Монако"га 80 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!