![](https://static.sports.uz/crop/e999768929b46918e4b253d7a9deea1c.jpg)
"Монако" голлар шоусида "Лион"дан устун келди (видео)
Аввал хабар берганимиздек кеча Франция чемпионатининг 24-турида "Монако" ўз майдонида "Лион"ни қабул қилди. Муросасиз ва голларга бой кечган турнинг марказий баҳсида "Монако" 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.
Қайд этиш керакки, "Лион" 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, кейин "Монако" ҳисобни тенглаштирди. 36-дақиқада Фалькао пенальтини голга айлантира олмади. 44-дақиқадан бошлаб эса майдон эгалари 1 киши кам бўлиб ҳаракат қилишди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар