“Монако” Менди борасида “Ман Сити”нинг 45 млн евролик таклифини рад этди
Ads

 

Франциянинг “Монако” клуби ҳимоячиси Бенжамен Менди фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин эди. Аммо францияликлар “Манчестер Сити”нинг таклифини рад этишди. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Монако” “шаҳарликлар”нинг Бенжамен Менди учун 45 миллион евролик таклифларини рад этган. Олдинроқ Франция клуби “Манчестер Сити”нинг 40 миллиое евролик таклифига ҳам рад жавобини берганди.  

Лекин “Манчестер Сити” бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас ва учинчи таклифни тайёрлашмоқда.