"Монако" ўз тўпурарини "Барселона"га сотишни хоҳламади

  • 26 январь, 2020, 11:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби "Монако" ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддерни қўлга киритишга уруниб кўрди.

Tecno

Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 29 ёшли французнинг трансфери учун монаколикларга 80 млн евро таклиф қилишган. Бироқ, бу борада улар рад жавобини олишди. Аниқроғи, “Монако” мавсум охиригача ўз ҳужумчисини сақлаб қолишни хоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” бу борада Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал") номзодидан воз кечгани ва унинг ўрнига “Валенсия” ҳужумчиси Родригони олиб келмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бен-Йеддер жорий мавсум “Монако” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!