"Монако" хавбеки Англия клуби билан шартнома имзолади

Англиянинг "Ноттингем Форест" клуби "Монако" ярим ҳимоячиси Жил Диаш билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра Чемпионшипда иштирок этувчи жамоа 21 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 2018/19 йилги мавсум якунига қадар ижарага олди.

Маълумот учун, Диаш якунланган мавсумни "Фиорентина" сафида ижара асосида ўтказиб, 27та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!